Xayirli kun, Guest!
Bugun: 02.10.2022
Soat: 22:01
Login Registration
Tasodifiy Maqola : bog'da
kech kuz bizni kattakon bogimizda iwlar tugagan lekin 10 tupcha kechgi olma qolgan edi uniyam yarmid... davomi
Скачать музыку бесплатно новинки 2022
Library | Hayotiy voqealar

Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!

Tags:ahborot | habarlar | новости | newsuz | news | yangiliklar | yangilik | uznews | xabarlar
Added:DENTER (12.09.2022 / 22:07)
Rating:rating 2071 article (1)
Reads:470
Comments:0
Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.

Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.

— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.

Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.

— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.

Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.

— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…

У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 2 / 168

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.

© HIKOYA.SU Mobil yuklamalar ombori!