Xayirli kun, Guest!
Bugun: 02.10.2022
Soat: 22:17
Login Registration
Tasodifiy Maqola : Оиласининг қадрига етмайдиган аёлларга сабоқ бўлсин..
Iltimos buni xamma oqisin Akcent bu hikoya chiqadi degan umiddaman Оиласининг қадрига етмайдиган аё... davomi
Скачать музыку бесплатно новинки 2022
Library | Hayotiy voqealar

Эримнинг билиб қолишидан қўрқяпман…

Tags:янгиликлари бугунги | кун уз янгиликлари | узбекистон кун янгиликлари | уз янгиликлар | кун янгиликлар | кун уз янгиликлар | дарё янгиликлар | дарё уз янгиликлар | янгиликлар 2022 | кун барча янгиликлар | янгиликлар узбекистан | бугунги янгиликлар | янгиликлар уз бугунги | дарё уз бугунги янгиликлар | дарё бугунги янгиликлар | уз янгиликлар 2022 | янгиликлар дунё | сонги янгиликлар | сунги янгиликлар | янгиликлар | узб янгиликлар | янгиликлар бугун | узбек янгиликлар | дунё янгиликлари
Added:DENTER (12.09.2022 / 21:24)
Rating:rating 2069 article (1)
Reads:854
Comments:0
Савол: Оилали бўла туриб бир йигитни севиб қолдим. У ҳам мени севади. Биз бир қанча пайт бир-биримиз билан кўришиб турдик. Мен энди бу муносабатни тўхтатмоқчиман. Уни яхши кўрсам ҳам бу қилган ишимнинг гуноҳлигини биламан ва тавба қилганман. Лекин у, агар у билан кўришмасам ҳаммасини эримга айтиб беришини айтяпти. Мен тушунмаётган нарса, қандай қилиб инсон севгилисига қийинчилик, шармандаликни раво кўриши мумкин?

Эримга нисбатан адолатсизлик, ҳақсизлик қилганимни, ҳар қандай жазога муносиб эканимни биламан. Лекин, Яратганнинг марҳаматидан умид қилиб турибман. Ҳозир мени қўрқитаётган нарса – Яратган кечирган тақдирда ҳам ишонган кишимнинг мени жазолаши.

Қандай йўл тутишни билмаяпман. Илтимос, ёрдам беринг.

Жавоб: Қанчалик оғир ботмасин, бу хунук ўтмишда фақат сизнинг айбингиз бор. Айнан сиз, ўзингиз билан бегона эркак ўртасида "севги” пайдо бўлиши учун замин яратиб бергансиз.

Сизнинг ўзингизни вақтида тўхтата олмаганингиз, ҳиссиётларингиз устингиздан ҳукмронлик қилгани ҳолда, шундай оғир оқибатлар келиб чиқишига йўл қўйиб берганингиз ўз-ўзидан равшан.

Сизнинг хатингиздан ҳозир ҳам қилган қабиҳ ишидан, гуноҳидан пушаймонлик эмас, балки, бегона эркак билан муносабатингизнинг тугаётганидан безовталик сезилиб турибди.

Менимча, муносабатларингизни тўхтатишга қилган хатосини анлаб етиш эмас, аксинча, сиз ва ўша эркакнинг ўртасида юзага келган, келгуси ҳаёт борасидаги қарама-қарши фикрлар сабаб бўлган. Буни воқеанинг бундай тус олиши у эркакка ёқмаганидан, унинг энди шантаж қилиш билан қўрқитиш йўлига ўтаётганлиги ҳам кўрсатиб турибди. Бу эркак бир томондан бўлган ишни эрингизга айтиб бериш билан қўрқитяпти, яна бошқа томондан сизни севишига ишонтиряпти.

Бу – ўта пасткаш кишиларнинг ўзлари манфаатдор бўлган ишда, фикрда сиздан ҳам фойдаланишларининг маълум ва машҳур услубидир.

У сизнинг ичингизда кечаётган иккиланиш, ички зиддиятни, яъни бир томондан сизнинг фош бўлиш ҳақидаги қўрқувларингиз, яна бир томондан эса "севган” кишингизга етишиш истагини жуда яхши англаб турибди ва буларни сиздан фойдаланиш учун ишлатмоқда.

Унинг мақсади қанчадир муддат сиздан фойдаланиб қолиш, холос. Ишончингиз комил бўлсинки, агар сиз ҳозир ўзингизни ўнгламас экансиз, эртами-кечми, у барибир сизни эскирган қўғирчоқдек ташлаб кетади. Бу минглаб тажрибаларда синалган ҳолат. Бу аҳволга тушиб қолмасликнинг ягона йўли – маън қилинган бундай ишга қатъий чек қўйиш.

Вазият ўзи ўнгланиб қолар деб ўйламанг, у эркакдан қўрқманг, ҳеч бўлмаганда қўрқаётганлигингизни кўрсатманг. Сизнинг қўрқувингиз унга бошқарув ричаги сифатида жуда ҳам керак.

Бўлган ишларни айтиб беришни унинг ўзи ҳам хоҳламайди, чунки бундан ўзи ҳам мартабага миниб қолмайдику ахир.

Худодан ёрдам сўранг. Унга тавба қилинг ва қайта бу ишга қўл урманг. Албатта вазият сиз кутмаган даражада ўнгланиб кетиши мумкин.

Қолган ҳаммаси сизнинг журъатингиз ва иродангизга боғлиқ.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 5 / 201

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.

© HIKOYA.SU Mobil yuklamalar ombori!