(Ўқинг фақат йиғламанг.) Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди... Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан... Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди... Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди... Жудаям АЛАМ қилди. Менга бошка холва олиб келмай қўйди. Тишларим йўқку, ейётганимда чапиллаётган эканман. Невараларим хузурсиз бўляпти экан. Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди. Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли... Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини.Невараларимни онаси. 2-3 кун аввал қўшнилар келди... Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим. Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи. Росаям алам қилди... Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради. Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман. Хатто нафас хам ололмайман.... Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда ойнада суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди. Хохлашмаябди мени бу уйда. Бегим... Ёнизга чақиринг мени...олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени.