САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tun, Гость!
Bugun: 24.04.2024
Soat: 10:25
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : менга керак булганларнинг барчасига эришдим.....!!!!
____Мен куч сураган эдим..! ____Хаёт эса кучли булишим учун менга кийинчиликларни раво курди..!... davomi
Библиотека | Birinchi marta

o'qing faqat yiglamang

Добавил:DENTER (05.09.2021 / 08:50)
Рейтинг:rating 928 article (0)
Прочтений:6209
Комментарии:0
��братли, лекин жудаям аячли ҳикоя.!
Албатта автомашина ҳайдайдиган ака-укаларимиз буни ўқиб кўринг...

Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
- Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
- Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
- Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди.
Ўзим ҳарид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим.
Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди.
... Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
- Синглим Худонинг ёнига кетган.
Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
... Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё.
Болакай менга қараганча сўради:
- Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгачааям кетмай турсинлар деб сўрадим, - шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини ҳоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
- Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини ҳоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан.
Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди... Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
- Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
- Ҳа, менимча пулим етиши керак эди.
Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик. Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
- Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун!
Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди:
- Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради... Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира ҳаёлимдан кетмас эди.
Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир ҳабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди.
Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди.
Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди.
Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни иҳтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?!
Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги ҳабар босилди...
Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим.
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим.
Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди.
Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди.
Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!

Шу ўринда ИЛТИМОС қилмоқчи эдим:
ҲЕЧ ҚАЧОН МАСТ ҲОЛДА РУЛГА ЎТИРМАНГ!!!
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 2 / 25

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, Узбечка секс хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, seks uz, seks uzbek, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, UZBXXX, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз секс 2024 хикоялар, порно узбек, Uzbekcha pornolar, sex xikoya uz.

© HIKOYALAR.SU Uzbekcha Seks Xikoya!